2019 йил 9-13 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3572,3 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси товарнинг бир тоннаси учун 6451,2 минг сўмни, унинг бошланғич нархи эса – 6266,3 минг сўмни ташкил этди. АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан жами 0,7 %га ўсди.
Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 20,5 млрд сўмлик 5019,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 3,5 %га пасайиб, бир тонна учун 4084,3 минг сўмни ташкил этди. Савдоларда харидор сифатида суюлтирилган газни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга корхоналар қатнашишди.
Қора металл бозорида талаб ўсиб бормоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 7,3 %га кўтарилиб, бир тоннаси учун 5779,3 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металлнинг ҳажми жами 6769,0 тоннани ташкил қилган. Қора металл сотувчилари “Ўзметкомбинат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар ҳисобланади.
Ўсиш динамикаси шунингдек қимматбаҳо металлар бозорида ҳам қайд этилди. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБ да 135,9 млн сўмлик 300 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 14,6 %га ошиб, 1 гр олтин учун 453,1 минг сўмни ташкил қилган.
Цемент бозори қурилиш мавсумининг якуний босқичида нархлар тренди пасайишини намоён этмоқда. ПЦ М-400 Д-20 цемент бўйича нархлар аввалги ҳафтага нисбатан 2,5 %га пасайиб, 479,6 минг сўмни ташкил қилди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони 376,6 - 485,0 минг сўмни ташкил этмоқда.
Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,9 %га ўсиб, бир тонна учун 13,1 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача бўлди. Биржа савдоларида асосан пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди