13:47 / 01.10.2019
3 876

Эксперт: Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади

Эксперт: Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади
Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади, сабаб – у охирги 100 йилда илк бор эркин сузишга қўйиб юборилди, деб ҳисоблайди эксперт Максим Рубченко.

Гап шундаки, шу вақтга қадар, дунё бозорида олтин сотиш ҳажми ва нархини, Англия бошчилигидаги Европанинг бешта йирик банки вакиллари ўзаро келишилган ҳолда белгилар эди. Ушбу олтин нархини белгиловчи ташкилот, аниқроғи клуб - Лондон олтин фиксинги - The London Gold Market Fixing Limited (LGMFL) деб аталар эди.

1919 йилнинг 12 сентябрида ташкил қилинган ушбу клубга Англия банки, аниқроғи Ротшильдлар оиласи бошчилик қиларди. Ундан ташқари клубга Barclays, HSBC, Deustsche Bank, Scotiabank ва Societe Generale банклари раҳбарияти ҳам аъзо эди.

Ўтган 100 йил давомида ушбу “олтин клуби” бир неча бор ўз манфаати йўлида олтин нархини ошириш ва камайтириш билан шуғулланиб келди. Улардан энг кўзга кўринарли бир неча ҳолатни санаб ўтамиз.

1971 йилда АҚШ – бундан буён долларни олтин билан таъминлашдан воз кечганидан сўнг, олтиннинг нархи 35 баравар ўсди: 1 унциясига - 35 доллардан (1971 йилда) 850 долларгача (1980 йилда).

Лекин СССР даромадларини камайтириш керак бўлганда, унинг асосий экспорт товарларидан бири бўлган олтиннинг нархи, ҳеч қандай сабабсиз 1 йил ичида (1982) унциясига 300 долларга тушди.

Айни шу вақтда СССРнинг иккинчи асосий экспорт товари – нефть нархи ҳам Саудия билан келишилган ҳолда сунъий туширилганини кўп маротаба эшитганмиз.

2014 ва 2015 йилларга келиб “Лондон олтин клуби”нинг ҳаракатларида тобора кўпроқ шубҳа пайдо бўлади. Германия ва Канадада бир неча сармоядор ва банклар “Олтин клуби” фаолиятини текшириш учун уларни судга беради. Даъвогарлар “Олтин клуби”ни олтин нархини кўтариш, тушириш, барқарорлаштириш ёки бошва ўзгаришларни сунъий равишда амалга оширишда айблайдилар.

1999 йилда Европада янги киритилаётган валюта – еврони қўллаб-қўвватлаш мақсадида, Англия банки билан олтин савдосини чеклаш ҳақида шартнома имзолашади. Ушбу шартнома ҳар беш йилда узайтириб келинаётган эди. Хусусан 2004, 2009 ва 2014 йилларда. Лекин бу йил Европа марказий банки шартномани узайтиришдан бош тортди.

“Ўтган давр мобайнида вазият жиддий ўзгарди – евронинг ликвидлиги ошди, сармоядорлар ҳам кўпайди ва шу билан бирга доллар нархи ҳам беш баравар ошди, 260 доллардан – 1420 долларгача”, - деб вазиятга изоҳ берди Европа банки.

Дунёнинг олтин бозори илк бор мутлақ эркин сузишга чиқди, энди доллар нархи кескин ошади. Яқин вақт ичида биржа нархи 2000 $дан ошиши мумкин, деб ҳисоблайди Citibank ва бошқа йирик молия ташкилотлари эксперти.

Уолл-стритлик аналитик Дэвид розенберг эса “Мен олтинни 3000 доллардан кўрсам ҳам ҳайрон бўлмайман”, - деди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эксперт: Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади