5 933
Сирдарёда кунига 100 тоннагача пахта териш қувватига эга машиналар иш бошлади (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
Сирдарё вилоятига Америка Қўшма Штатларининг “John Deere” компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги олти қаторлик пахта териш машиналари келтирилди.
Мазкур инновацион пахта териш машиналари Сингапурнинг “Индорама” компанияси томонидан Оқолтин туманидаги пахта далаларида республикамизда илк бор синовдан ўтказилди.
У бирйўла терилган пахтани ғарамлаб, яъни қадоқлаб ҳам беради. Ҳар бир ғарам 2,5 тоннадан 2,7 тоннагача вазнга эга. Яна кам харажатли бўлиши баробарида иш унуми ҳам баланд. “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига 40-50 гектар майдондан 80-100 тоннагача пахтани териш қувватига эга.
Таққослаймиз. Агар “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига ўртача 90 тонна пахта терса, бу қўл теримидаги 1400 нафар кишининг меҳнатига тенг деганидир.
Энг муҳими, “John Deere 7760” анъанавий терим машиналаридан фарқли равишда пахтани тоза теради.
Ҳозирча вилоятга 15 дона юқори унумли ана шундай терим машинаси келтирилди. Улар воситасида кунига ўртача 1400 тонналик пахта хирмони яратилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди