3 146
Тимур Ишметов: «Иқтисодиётдаги долларлашув аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижаси» (видео)
Иқтисодиётдаги долларлашув аҳолининг миллий валютага нисбатан ишончи камлиги, аввалги иқтисодий сиёсатнинг натижасидир. Бу ҳақда молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов The Uzbek Review’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Валюта бўйича кўплаб чекловлар, умуман, пул муомаласидаги чекловлар барча иқтисодий агентларнинг пулни имкон қадар долларда тўплаши, қарзларни долларда жалб қилиши ва транзакцияларни долларда амалга оширишига олиб келди. Сабаби, бу ишончли ва қулай бўлган. Юқори инфляция бизнес ва аҳолини операцияларни хорижий валютада амалга оширишига туртки беради”, - дейди Т. Ишметов.
Унинг сўзларига кўра, инфляциянинг ўзи макроиқтисодий сиёсат натижасидир.
“Аввалги иқтисодий сиёсат давлат томонидан турли нархларни ушлаб туришга асосланганди. Барча соҳада нархлар давлат томонидан тартибга солинган. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг исталган тармоғида хатарлар чекловларни жорий этиш билан бошқарилган. Яъни, қандайдир операция хатари бўлса, унда бу билан ишлаш ўрнига шунчаки тақиқлаб қўйилган”, - деди у.
Ишметовнинг айтишича, юқори инфляция аҳоли реал даромадларини “ютиб” юборади.
“Юқори инфляция ҳолатида бизнес ишини режалаштиришда қийналади. Инфляцияни паст даражада сақлаб туриш ўта муҳим, бу иқтисодий сиёсатнинг биринчи галдаги вазифаси. Инфляция аҳолининг ўрта қатламига энг катта зарба беради, катта тадбиркорлар эса буни унчалик сезмаслиги ҳам мумкин”, - дейди молия вазирининг биринчи ўринбосари.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»