«Адолат» социал-демократик партияси фракциясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ёрмамат Холияров ўзаро савдода доллардан воз кечишга чақирди.
«Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидни йўқга чиқаради.
Демак, мамлакатимиз банк сиёсати қонунчилигида янги нормалар ва уларнинг амалиётини синаб кўриш устида Марказий банк хозирдан иш бошлаши зарур ва бу ўта долзарб масаладир.
Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Тағин яна 30 йил қўл қовуштириб ўтирдик, дея ер чизиб юрманг. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир» дейди депутат ўз мурожаатида.
«Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин Aмерика валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Шу боисдан доллардан бир қатор мамлакатлар воз кечмоқда. Жумладан, Россия, Туркия, Хитой, Эрон ўзаро халқаро ҳисоб-китоблардан Aмерика валютасини сиқиб чиқармоқда ва миллий валютада муомала қилишга келишиб олишган» дея асос келтирилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди