5 306
Шавкат Мирзиёев: «Пул бюджетдан эмас, Ўзбекистондаги катта олигархларга илтимос қилдим»
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентда 20 январь, душанба куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркиби биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Жумладан, давлат раҳбари «Ўзбекистондаги олигархлар»дан 5—10 миллион доллар сўрагани ҳақида гапириб берди.
- Биз ўзимизга мос иқтисодиёт яратяпмиз, бировлардан кўчириб олганимиз йўқ. Очиқ гап, дунёдаги манман деган тўртта экспертлар кенгаши бўлса, шуларнинг иккитасига пул тўлаб, Бюджет кодексини қабул қилганимиз учун ҳамда охирги икки йилдаги солиқ сиёсатимиз бўйича хулоса қилиб беришларини сўрадим.
Пул бюджетдан эмас, Ўзбекистондаги катта-катта олигархларга илтимос қилдим, «оғайнилар, 5—10 миллион пул беринглар, улар бизга хулоса қилиб берсин», деб. Улар хулоса қилиб берди. Кеча менга хулосалар келди. Улар қойил қоляпти. «Шу ростми» деб сўрасам, рост дейишди. Кейин уларни таклиф қилдим, улар яқинда келади.
«Ҳеч қаерда солиқ юки бундай камайиб, бюджетга тушум бундай кўпайиши бир йилда бўлмаган, камида беш йил бўлган» дейишди. Буни иқтисодиётни билганларгина тушуна олади, - дейди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди