
Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг твиттер саҳифасида январ ойидаги инфляция охирги тўрт йилнинг шу ойидаги энг паст кўрсаткич бўлганини қайд этди.
«Январ ойида инфляция – 0,6% ташкил этди. Ўтган йил худди шу даврда – 1,5%, 2018 йил январида – 2,7; 2017 йилнинг шу ойида – 1,5% бўлган.
Инфляцияни жиловладик дейишга ҳали эрта. Биз, фақатгина инфляция билан курашиш мумкинлигини кўраяпмиз холос.
Лекин инфляцияга таъсир этувчи бир нечта номонетар омиллар ҳали ҳам нейтрализация қилинмаган. Ишлашимиз керак, асосийси – инфляцияни ўтган йилгига нисбатан пасайтириш эҳтимоли анчагина юқори», деб ёзди молия вазири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар