Марказий банк 14 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 427,64 сўмга ошиб, бир доллар 10121 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 512,16 сўмга кўтарилиб, 11111,85 сўмга етди.
Рубль курси ҳам 7,26 сўмга ошган ва 1 рубль 138,69 сўмга тенг бўлган.
14 апрель оқшомида Ўзбекистондаги бир қатор банкларда АҚШ доллари курси 10 минг сўмлик нуқтадан ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрелдан Марказий банк экспорт тушумлари ва хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин камайганини маълум қилган эди.
Жумладан, Россия ва Қозоғистон миллий валюталарининг қадрсизланиши ортидан, март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида эса март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган.
Экспорт тушумлари эса март ойида олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган.
Шунга қарамай, регулятор сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст баҳоламоқда – қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланиши прогноз қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди