Америкалик инвестор: “Катта майдонларни томчилатиб суғориш ўзини оқламайди. Шу сабабли...“

Америкалик инвестор: “Катта майдонларни томчилатиб суғориш ўзини оқламайди. Шу сабабли...“
ХПКнинг “Масофада“ деб номланган кўрсатувида америкалик инвестор Жиззах вилоятининг қайси соҳасига инвестиция киритгани ҳақида ҳам маълумот берилди.
Бу ҳақда АҚШлик сармоядор, “Silver Leafe” компанияси раҳбари Дэниэль Петтерссоннинг ўзи шундай деди:

Ўзбекистонлик фермерларнинг пахта етиштириш борасидаги билимларини уйғунлаштирган ҳолда, бизнинг техникаларимиздан фойдаланиб пахта етиштирмоқчимиз. Яқинда давлатга пахта топшириш мажбурияти деҳқонлардан олиб ташланди. Бу деҳқонларга катта имконият беради ва пахта сифатини оширади.

Сув Ўзбекистон шароитида энг қимматли ресурсдир. Томчилатиб суғориш кичик майдонларда қўллаш учун жуда қулай ва сувни тежайди.
Бироқ катта майдонларни томчилатиб суғориш ўзини оқламайди.

Шу сабабли биз ер остидаги қувурлардан фойдаланмоқчимиз.
Биз Ўзбекистондаги бизнесимизга 20 миллион доллар миқдоридаги маблағни киритганмиз
.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар