11:40 / 18.07.2020
2 057

“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” – хизмат кўрсатишнинг янги поғонаси

“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” – хизмат кўрсатишнинг янги поғонаси
Жорий йил 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, тегишли ташкилот ва органларга бир қанча топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Видеоселекторда таъкидланганидек, кейинги йилларда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши натижасида бизнес ихтиёрида 2019 йилда 12 триллион сўм қолди, 2020 йилда яна 11 триллион сўм маблағ қолиши кутилмоқда. Шунингдек, солиқ органларига янги вазифа сифатида яъни, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Маълумки, 1 июлдан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Ушбу янгилик орқали жорий йилнинг биргина учинчи чорагида тадбиркорларга 700 миллиард сўмни айланма маблағ сифатида ўзида қолдириш имконияти яратилмоқда.

Шу муносабат билан, мутасаддиларга ушбу янги тизим имкониятларини барча тадбиркорлар эътиборига етказиш ва ижросини барча ҳудудларда самарали ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Бу борада Бухоро вилоятида давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган ҚҚС суммасини қайтариш муддати 15 кундан 7 кунга қисқартирилди. Янги тартиб бўйича, жорий йил II чорак давомида 27 та корхонанинг 23,3 миллиард сўмлик ортиқча ҚҚС суммаси қайтарилди.

Бугунги кунда яна 23 та корхонанинг 5,4 миллиард сўмлик ҚҚС суммасини қайтариш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари Бухоро шаҳридаги “Леут Де Бухара” МЧЖнинг 157 миллион сўмлик, “Камалак Шабнам текс” МЧЖнинг 228 миллион сўмлик, “Аср Шиннинг Голден” МЧЖнинг 80,8 миллион сўмлик ҚҚС суммасини қайтариш бўйича тушунтириш ишлари олиб борди. Шундан сўнг, ушбу корхоналарга ҳосил бўлган ортиқча ҚҚС суммалари ўз вақтида қайтарилди.

“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида туман ДСИларидан 7 904 та ҚҚС тўловчиларининг маъмурчилиги вилоят давлат солиқ бошқармасига ўтказилди. Натижада тизимнинг сервисга йўналтирилганлик даражаси янги поғонага кўтариляпти. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юқори даражада ташкил этилмоқда. Фуқаролар солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ва қулай тарзда бажариши учун барча чоралар кўрилмоқда.

Бухоро вилоят ДСБ Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” – хизмат кўрсатишнинг янги поғонаси