Олтин нархи 4 августдаги савдолар вақтида унцияси учун 2 минг доллардан ошиб, тарихий рекорд ўрнатди.
Октябрда етказиб бериладиган олтин нархи савдолар вақтида унцияси учун 2002 долларга етган ва аввалги савдо сессиясига нисбатан 1,4 фоизга ошган. Шунингдек, декабрда етказиб бериладиган олтин ҳам 1,4 фоизга қимматлаб, нархи 2013,5 долларгача кўтарилган.
Умуман олганда, қимматбаҳо металл йил бошидан бери 25 фоиздан кўпроққа қимматлаган. Мутахассислар буни коронавирус пандемияси ортидаги мавҳумлик билан боғлашмоқда. Олтин инфляциядан ва валюталарнинг қадрсизланишидан ҳимояловчи актив сифатида баҳоланмоқда.
Бошқа қимматбаҳо металлар – кумуш, платина ва палладийга ҳам талаб ошган.
Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи 12 ой ичида 2300 долларга кўтарилишини прогноз қилишмоқда. Бунга АҚШда фоиз ставкалари пасаётгани ва олтинга талаб ошиши туртки бермоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди