Қадимдан Хоразм қовунларининг довруғи етти иқлимга маълум бўлган. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, воҳада қовуннинг 400 дан зиёд навлари етиштирилган.
Хоразм қовунчилик мактаби довруғини қайта тиклаш мақсадида Урганч давлат университети қошида қовунчилик маркази ташкил этилиб, полизчилик йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган эди. Марказ илмий изланувчилари томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, қовуннинг ўрта пишар гурак, қора гурак, оқ новвот, суюнчи каби қадимий навлари қайта тикланмоқда.
— Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун ажратилган 7 гектар майдонда 125 хилдаги қовун навлари бўйича тажрибалар олиб боряпмиз, – дейди Урганч давлат университети қовунчилик бўлими бошлиғи Санжар Саъдуллаев. – Мақсадимиз Хоразм қовунлари довруғини қайта тиклаш, йўқолиб бораётган навларни асраб, воҳа тупроқ ва иқлим шароитига мос, экспортбоп навларни кўпайтиришдан иборат. Шу билан бирга қовунни иссиқхона хамда очиқ далаларда етиштириш бўйича илмий кластер лойиҳасини ташкил қилиш устида ҳам иш олиб бормоқдамиз.
Одатда полизда асосий ҳосил йиғиштириб олингач палакда пишиб етилмай қолган муштдай катталикдаги қовунлар чорва молларига бериларди. Марказ ходимлари бундай қовунлардан тузлама тайёрлашни йўлга қўйдилар. Муҳими янги маҳсулотга хорижий ҳамкорлар катта қизиқиш билдириб, экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бу йил вилоятда 12 минг гектар майдонда қовун етиштирилди. Тилими тилни ёрадиган Хоразм қовунлари Япония, Германия, Корея, Россия каби қатор мамлакатларга экспорт қилинмоқда.
Одилбек Одамбоев
Манба: Xs.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди