Қашқадарёда янги шаҳар қуриш ва метро барпо этиш режалари билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда аҳоли ва жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувида вилоятда янги шаҳар қуриш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг айтишича, ҳудудда Тошкентдаги Янги Тошкент лойиҳаси каби Янги Қарши шаҳри ҳам бунёд этилади. Ушбу ташаббус вилоятнинг шаҳарсозлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, учрашувда Қашқадарёда метро қуриш имконияти ҳам муҳокамага қўйилди. Ҳозирча янги шаҳарнинг қурилиш муддатлари, аниқ жойлашуви ва метро лойиҳасини амалга ошириш бўйича батафсил маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…