13:38 / 24.09.2020
2 033

Фасслабенд: «Ўзбекистон президентининг ташаббуслари нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё ривожи учун муҳим ҳиссадир»

Фасслабенд: «Ўзбекистон президентининг ташаббуслари нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё ривожи учун муҳим ҳиссадир»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқи кўплаб хорижий экспертларнинг диққатини тортди.

Австриянинг Европа сиёсати ва хавфсизлик сиёсати институти (AIES) президенти Вернер Фасслабенд фикрича, Ўзбекистон президентининг ташаббуслари ва баёнотлари пандемия даврида алоҳида аҳамият касб этган энг долзарб масалалар ва муаммоларни очиб берди, уларнинг ечимларига фақат жаҳон ҳамжамиятининг умумий саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали эришиш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон президентининг ташаббуслари нафақат Ўзбекистоннинг ёки Марказий Осиё минтақасининг, балки бутун дунё ривожи учун жуда муҳим ҳиссадир. Пандемия инқирози даврида давлатларнинг дунё аҳолиси олдидаги универсал ихтиёрий мажбуриятлари мажмуини ишлаб чиқишни ўз ичига олган Ўзбекистон президентининг баёноти дунё маданий ва экологик меросини асраб-авайлаш, Марказий Осиёда ҳамкорликни кучайтириш масалаларига бутун дунё эътиборини тортди”, - деди у.

Озарбойжоннинг “Регион +” журнали бош муҳаррири ўринбосари Элчин Гусейновнинг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи яна бир бор Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг долзарб минтақавий ва халқаро масалалардаги қарашлари муштараклигини, муаммоларни биргаликда ҳал қилишга интилишини намойиш этди.

Элчин Гусейнов

БМТ ҳузурида транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича минтақавий марказни ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон президентининг ташаббуси Озарбойжоннинг Евросиёда транспорт ва логистика марказларини ривожлантириш, минтақанинг ўнлаб мамлакатларини бир-бирига боғлайдиган Шарқ-Ғарб, Шимол-Жануб, Шимол-Ғарб транспорт йўлакларини яратиш бўйича фаолиятига ҳамоҳангдир”, - деди у.

“Янги Ипак йўли форуми” ташкилоти (Германия) бошқаруви раиси Фридхельм Акштайнернинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу ташаббус нафақат қадимий Ипак йўли бўйлаб, балки умуман Европа ва Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шубҳасиз, бугунги кунда бир жойдан иккинчи жойга саёҳат қилиш ёки товарларни ташиш учун вақт омили муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун тегишли йўллар ва йўлаклар керак. Шу сабабли, ушбу йўналишдаги ишлар мувофиқлаштирилиши ва хавфсизликни кафолатлаши керак.

Шу нуқтайи назардан, ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг ушбу ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш инфратузилма лойиҳаларини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг аҳамиятини янада кучайтиради
”, - деди у.

Грециянинг Дипломатия ва глобал муаммолар институти директори Андреас Андрианопулосга кўра, Ўзбекистон раҳбари томонидан таклиф қилинган глобал миқёсдаги муҳим ташаббуслар кўплаб ижобий фикрларга сабаб бўлди.

Ушбу ташаббуслар жаҳон аҳамиятига эга бўлган баъзи муҳим глобал муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Улар муаммоларни тавсифлаш ва ҳал қилиш бўйича таклифларни шакллантиришни бирлаштирган ҳолда муаммоларни ҳар томонлама ҳал этишга мўлжалланган.

Коронавирус пандемияси муаммосидан бошлаб, Ўзбекистон раҳбари бундай вазиятларда ўз фуқароларига ва шерикларига ёрдам кўрсатиш бўйича давлатларнинг ихтиёрий мажбурият кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Ушбу таклиф жуда долзарбдир, айниқса, давлатлар вирус тарқалиш кўламини ва пандемиянинг асл моҳиятини яшираётганини ҳисобга олсак.

Ўзбекистон раҳбари 2020 йилги инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумининг ёшлар ва болалар ҳуқуқларига оид тавсияларини илгари сурмоқда. Ёш авлоднинг фаровонлиги ва ҳуқуқлари тўғрисида қайғурмасдан мамлакатларнинг муваффақиятли келажагини таъминлаш мумкин эмас, буни Ўзбекистон раҳбари алоҳида таъкидлади
”, - деди эксперт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Фасслабенд: «Ўзбекистон президентининг ташаббуслари нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё ривожи учун муҳим ҳиссадир»