2 012
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида истиқболли таклифларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллади. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тадбирдаги нутқи матнини келтирди.
«Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ўзининг индустриал тараққиётини жадаллаштирмоқда. Биз хомашё экспортини қисқартириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва кўпайтириш сиёсатини амалга оширяпмиз.
Шу маънода, саноат кооперациясини фаол ривожлантириш, биринчи навбатда, минерал-хомашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт бозорларига чиқиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхоналар ташкил этиш тарафдоримиз.
Шу мақсадда саноат кооперацияси бўйича қўшма дастур қабул қилишни ҳамда қўшма инвестиция фондлари, сармояларни кафолатлаш ва суғурталаш каби воситалар ёрдамида икки мамлакат бизнес вакилларини аниқ лойиҳаларни амалга оширишга рағбатлантиришни таклиф этамиз», деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари пандемия муносабати билан иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этганини таъкидлаб ўтган.
«Халқаро савдо, божхона расмийлаштируви, транспорт, таълим соҳаларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Электрон савдо майдончаларидан фойдаланиш ҳисобига савдо ҳажмларини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида истиқболли таклифларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр», деган президент.
Шунингдек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият глобал кун тартибининг асосий масаласи бўлиб қолаётгани, ушбу инқироз узоқ давом этиши эҳтимолдан холи эмаслиги қайд этиб ўтилган.
«Ўз-ўзидан равшанки, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, тиббий товарларга эҳтиёжларнинг ортиши, молиявий беқарорлик ва глобал етказиб бериш занжирларининг бузилиши шароитида ҳеч бир мамлакат якка ҳолда пандемиянинг салбий оқибатларини енгиб ўта олмайди.
Вазият ушбу ҳаётий муҳим масалада жипслашишни, мувофиқлашган ва, энг муҳими, самарали ҳаракатларни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни, пандемия ва трансчегаравий тусдаги эпидемиологик таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишни кучайтиришни таклиф этамиз», деган Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди