Ўзбекистон вакцина сотиб олиш учун қанча сарфлаши маълум бўлди

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш учун қанча сарфлаши маълум бўлди
Фото: Сенат ахборот хизмати
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш ва умумий тадбирлар учун 3 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

«Соғлиқни сақлаш тизимидаги жами тадбирлар учун 4 триллион сўм, шу жумладан коронавирусга қарши кураш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш ҳаражатлари учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда», дея қайд этди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан синов эмлаш жараёнлари бошлангани хабар қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар