20:44 / 20.12.2020
6 302

Ўзбекистон иқтисоди иккита рақамда: 48 мингга сотиб олди ва 76 мингга сотди

Ўзбекистон иқтисоди иккита рақамда: 48 мингга сотиб олди ва 76 мингга сотди
Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистон қачонгача камбағал давлат сифатида қолиши ҳақида Фейсбукда фикр билдирди:
“Нега Ўзбекистон меҳнатсевар ва тадбиркор аҳолиси, табиий бойликлари бўла туриб жаҳоннинг энг камбағал 40 та давлатлари қаторига киради?

Чунки ўзбек иқтисодиёти юзлаб, минглаб сунъий монополиялар ва коррупционер текинтомоқларни елкасида кўтариб турибди. Масалан, уларга импорт маҳсулотни 48 минг долларга сотиб олиб, божхона тўловларидан бор-йўғи 15 фоиз ҚҚСнигина тўлаб(агар тўласа), уни бизга 76 минг долларга сотишга рухсат берилган. (манба – ТроллУз)

Депутатларга бу рақамларни эълон қилиш таъқиқлангани бекорга эмас: мафия очиқликни ёқтирмайди.

Шунинг учун токи биз:
– аҳоли ва бюджетга "паразит"лик қилувчи сунъий монополияларни яксон қилмас эканмиз;
– рақобатни чекловчи бюрократия ва солиқ тўсиқлари машинаси ҳамда у билан бир вақтда бирга ишловчи “ўзлариники” учун имтиёз ва преференциялар берувчи машинани синдирмас эканмиз;
– сунъий монополиялар, бизнесдаги рақобат учун тўсиқлар ва коррупцион "схема"ларни дунёга келтирувчи оғир иқтисодий давлат бошқарувимизни ислоҳ қилмас эканмиз;
– ўз менежерлари ва юқори турувчи коррупциялашган амалдорлари томонидан аллақачон “прихватизация” қилиб бўлинган давлат корхоналарини хусийлаштирмас эканмиз;
– хатолик боис "суд", деб аталадиган судларимизни ҳақиқатан ислоҳ қилмас эканмиз;
– қишлоқ аҳолисини мажбурий давлат буюртмалари ва ҳокимларнинг чексиз ҳукмронлигидан иборат феодал-крепостнойлик тизимидан озод этмас эканмиз Ўзбекистон камбағал давлатлигича қолаверади”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон иқтисоди иккита рақамда: 48 мингга сотиб олди ва 76 мингга сотди