1 648
Балиқ тангаларидан олинган толанинг афзаллиги нимада? “B Jeans” 2021 йилги баҳор-ёз тўпламини тақдим этди
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “B Jeans” франчайзинг форуми доирасида Ўзбекистонда яратилган биринчи жинси брендининг 2021 йил баҳор-ёз тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги тўпламдан эркаклар ва аёллар жинси либослари, устки кийимларнинг замонавий ва қулай моделлари жой олган. Коллекция муаллифларининг айтишича, у ўзида учта асосий йўналишни қамраб олган. Булар — “Blue Spirit”, “Smart Beauty Denim” ҳамда “JEANIUZ. Blue Spirit” концепцияси бўлиб, уларда индигонинг классик кўк рангидан фойдаланилган.
— Ушбу тўплам яратилишига Бухоро шаҳрининг қадимий меъморчилиги, тарихий осори атиқалари илҳом бағишлади, — дейди “Bukhara Cotton Textile” корхонасининг туркиялик маркетологи Айсун Унсал. — Натижада экологик тоза, универсал мато ва илғор технологиялардан фойдаланилган ҳолда, ажойиб моделлар ишланди. Масалан, “Smart Beauty Denim” коллекциянинг ўзига хослигини таъминлаган. Чунки унда “Biosense Hydra” коллагени қўлланилганки, бу инсон танасини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, тери майинлиги ва эгилувчанлиги оширади.
Форумда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон каби хорижий давлатлар, шунингдек, юртимизнинг етакчи мода мутахассислари, маркетолог ва франчайзирлари иштирок этди. Улар нафақат “B Jeans"нинг янги либослари тўплами, балки “Bukhara Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.
Тадбир иштирокчилари ва ҳамкорларда жинси ишлаб чиқаришда экологик тоза материаллардан фойдаланаётгани катта қизиқиш уйғотди.
Лойиҳа координатори Музаффар Раҳматовнинг маълум қилишича, жинси матолари тўқишда янги авлод толаси ҳисобланган "уморфил" ишлатилмоқда. 100 фоиз биологик парчаланадиган ушбу тола балиқ тангаларидан олинади. Унинг афзаллиги шундаки, инсон танасидаги намлик йўқотилишининг олдини олади. Қолаверса, ультрабинафша нурларни ўзига ютиб, ҳидлантирмайди. Келгусида «тенcел» ва "лайкрат 400" каби экологик тоза толаларни қўллаш ҳам кўзда тутилган.
Форум иштирокчиларининг фикрича, “Bukhara Cotton Textile” корхонасида амалиётга татбиқ қилинаётган бу каби инновациялар унинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириб, миллий бренд хорижда ҳам оммалашишига хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди