15:45 / 19.03.2021
4 279

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг энг катта бойликларидан бирининг захирасини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг энг катта бойликларидан бирининг захирасини маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Биз охирги ўн йилда геология билан шуғулланмай қўйгандик. Илм ҳам йўқ бўлди, хатто геология музейини ҳам бузиб ташлаганмиз. Илгари Ўзбекистон собиқ иттифоқда соҳа бўйича биринчи ўринда бўлган.

Мен давлат бошқарувига келганимдан сўнг ўн кун ўтгач, у вақтда ҳали президент вазифасини бажарувчи сифатида геология соҳасини ривожлантириш бўйича қарорни имзолаган эдим. Ҳозир ўша ташаббуснинг мевасини кўра бошладик, 400 минг тонна мис олишнинг уддасидан чиқдик.

Ҳозир дунёда нима ривожланяпти? Замонавий технологиялар, электромобил ишлаб чиқариш кучайиб боряпти. Битта электромобилга қанча мис кетишини билсангиз, ўн йилдан сўнг унинг қадри қанчалик ошишини билиб оласиз. Бизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлиб турибди.

Ҳозир битта рақам айтаман, Ўзбекистонда 44,7 миллион тонна мис захираси бор. Тўғри, бизнинг конларимизда миснинг улуши у қадар катта эмас, аммо уни қайта ишласа бўлади.

Ҳозир Орол тубида геология разведка ишлари олиб бориляпти. Нима учун Каспийда бор конлар Оролда бўлмаслиги керак? Қидиряпмиз, янада чуқурроқ тушяпмиз ва табиий бойликларимизни топяпмиз. Аммо ҳозирча рақамларга тўхталмай турган маъқул. Вақти келганда ҳаммасини маълум қиламиз
, — деди Президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг энг катта бойликларидан бирининг захирасини маълум қилди