date

Техас ўзининг Bitcoin захирасини ЭТФдан бевосита сақлашга ўтказмоқда

Техас ўзининг Bitcoin захирасини ЭТФдан бевосита сақлашга ўтказмоқда

Техас штати ўзининг Стратегик Bitcoin резервини BlackRock компаниясининг иШарес Bitcoin Труст (ИБIT) спот ЭТФ фондидан бевосита рақамли активлар кўринишига ўтказишни режалаштирмоқда. Штат назорат органи томонидан эълон қилинган ҳужжатга кўра, Техас эндиликда учинчи томон кастедиан хизматлари орқали тангаларни бевосита ончейн кўринишида сақлашни мақсад қилган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда Техас Стратегик Bitcoin резерви учун 10 миллион доллар ажратган бўлиб, ушбу маблағлар вақтинчалик чора сифатида ИБIT акцияларига йўналтирилган эди. Янги тендер шартларига кўра, ғолиб чиққан компания штат номидан Bitcoin ва бошқа сараланган криптовалюталарни сотиб олиш, сақлаш, бошқариш ва ҳисобот бериш учун масъул бўлади.

Мандатга кўра, танланган провайдер шартнома имзоланганидан кейин 60 кун ичида мавжуд ИБIT активларини бевосита кастедиал Bitcoin кўринишига ўтказиши шарт. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи компания институциол даражадаги хавфсизликни таъминлаши ва резервнинг қийматини жамоатчиликка кўрсатиб турувчи махсус веб-сайтни ишга тушириши лозим.

Техаснинг вақтинчалик назоратчиси Келлй Ҳанкокк ушбу жараённи бошқариш учун махсус маслаҳат қўмитаси аъзоларини ҳам эълон қилди. Қўмита таркибига Лаурие Доттер, Джейми МкАвитй, Карла Реес ва Гари Векчиарелли каби соҳа мутахассислари киритилган бўлиб, улар инвестиция стратегияси ва хавфларни бошқариш бўйича тавсиялар беради.

Резервни ташкил этиш ташаббускорлари Bitcoin ва бошқа йирик капиталлашувга эга крипто активларни инфляция ҳамда иқтисодий ўзгарувчанликка қарши стратегик ҳимоя воситаси сифатида баҳоламоқда. Бу қадам Техаснинг рақамли иқтисодиёт ва блокчейн технологиялари соҳасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Техас ўзининг Bitcoin захирасини ЭТФдан бевосита сақлашга ўтказмоқда