21:30 / 04.04.2021
2 047

Ўзбек тадбиркорлари Афғонистондаги конференцияда 12та келишув имзолашди

Ўзбек тадбиркорлари Афғонистондаги конференцияда 12та келишув имзолашди
30 март-3 апрел кунлари Афғонистон Ислом Республикасида бўлиб ўтган матчмейкинг конференциясида ўзбек тадбиркорлари хорижий инвесторлар билан 6 йўналиш бўйича 12та шартнома имзолаб қайтди.

Озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва ювиш воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 20 нафарга яқин ўзбек тадбиркорлари «ўзбек-афғон матчмейкинг» конференциясида бўлиб қайтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ўзбекистонлик тадбиркорлар Aфғонистон ва унга қўшни давлатлар, хусусан, ярим миллиарддан ошиқ аҳоли яшайдиган ҳудуд – Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби давлатларга чиқиш имконини берувчи 12та шартнома имзолади.

«Биз Aфғонистонга олиб келадиган нарсалар, асосан, йўл қурилиш техникалари. «Ўзбек-афғон матчмейкинг» конференциясида Кобулда йўл ва бинолар қуриш учун зарурий қурилиш техникаларини афғон қурувчиларига таклиф этдик. Ушбу конференцияда 20дан ошиқ ўзбек тадбиркорлари ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Бундай кўргазмалар Aфғонистонда иккинчи бор ўтказилиши, аввал Мозори Шариф шаҳрида ҳам ташкил қилинган эди», дейди ўзбекистонлик тадбиркор Aҳлиддин Aҳмаджонов.

Хабар қилинишича, дастур давомида Ўзбекистоннинг Aфғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов делегация аъзолари билан учрашиб, мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаган.

Лойиҳа Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ҳамда Бизнесни ривожлантириш уюшмаси томонидан ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбек тадбиркорлари Афғонистондаги конференцияда 12та келишув имзолашди