Жорий йил 21 апрел куни президентнинг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан тадбиркорлик субъектларини узликсиз фаолият кўрсатиши учун янада қулай шароит яратиш мақсадида, солиқ мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар тақдим этилмоқда.
2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда. Ушбу имтиёз уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.
Таҳлилларга кўра, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг 201,3 мингдан ортиғи (67,7 фоизи) уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.
Улар билан ўтказилган мулоқотлар натижасида 43,5 мингтасининг муаммолари сегментлаб олинди. Шундан 13 мингтаси бевосита бюджет билан муносабатларини оптималлаштиришни сўраган, дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.
Билдирилишича, ўтган йили пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 7,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди. 224 мингта субъектнинг 1,3 трлн сўмлик солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари тўхтатиб турилди. Бунга жавобан тадбиркорлик субъектлари солиқларининг 95 фоизини ихтиёрий равишда ўз муддатида тўлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»