1 сентябрдан бошлаб солиқ тизимида бир қатор ўзгаришлар содир бўлади. Хусусан, айрим соҳаларга имтиёзлар кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси 1 сентябрдан солиқ тизимида кучга кирадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Таксичиликка янги тартиб жорий қилинади
- 1 сентябрдан бошлаб якка тартибда ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилади (давлат божидан 2021 йил 1 сентябргача озод этилганди);
- Шунингдек, якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади;
- (бунда агрегаторлар – йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади).
Умумий овқатланиш ва туризм корхоналарига солиқ имтиёзлари берилади:
- 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.
- 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда
- айланмадан олинадиган солиқ;
- фойда солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи;
- йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Тадбиркорлик субъектлари учун “E-ombor” тизими ишга тушади
“E-aktiv (E-ombor)” ахборот тизими тадбиркорлик субъектига маҳсулотлар кирими ва қолдиғи ҳисобини онлайн юритиш ва кузатиб бориш имконини беради.
Шунингдек, тизимда товарлар учун бир ёки бир нечта омбор яратиш, “товарлар кирими” ва “товарлар чиқими” бўлимлари орқали уларни омбордан омборга олиб ўтиш мумкин.
“E-aktiv (E-ombor)” тизимининг ЭҲФ тизимига интеграция қилинганлиги тадбиркорлик субъектлари томонидан кирим қилинмаган товарларни сотиш бўйича ЭҲФ расмийлаштириш ҳолатларига чек қўяди.
Реализация жараёнида ЭҲФларда МХИКларнинг ягона электрон миллий каталогига мувофиқлигини ҳамда барча шартномалар Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”