13:23 / 11.11.2021
2 291

Тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 770 сўмга қадар кўтарилди

Тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 770 сўмга қадар кўтарилди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 11 ноябрь, пайшанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 710 сўмга сотиб олишни, 10 770 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги энг юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд қарийб икки ой олдин — 16 сентябрда ўрнатилган эди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг курси 10 760 сўмга чиққан.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

«Агробанк»: сотиб олиш — 10 710, сотиш — 10 770;
Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 710, сотиш — 10 760;
NBU: сотиб олиш — 10 710, сотиш — 10 770;
Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 660, сотиш — 10 770;
«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 710, сотиш — 10 770.

Марказий банк 11 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра долларнинг расмий курси 35,21 сўмга кўтарилиб, 10 715,30 сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистонда 15 февралдан бошлаб валюта курси ҳафтада бир марта эмас, ҳар иш куни эълон қилиниши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 770 сўмга қадар кўтарилди