Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 18 ноябрь, пайшанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 750 сўмга сотиб олишни, 10 810 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд қарийб икки ой олдин — 15 ноябрда ўрнатилган эди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг курси 10 790 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 755 сўм, сотиш — 10 810 сўм;
- «Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 750 сўм, сотиш — 10 810 сўм;
- «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 770 сўм, сотиш — 10 800 сўм;
- «Капитал банк»: сотиб олиш — 10 760 сўм, сотиш — 10 810 сўм;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 750 сўм, сотиш — 10 790 сўм.
Марказий банк 18 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра долларнинг расмий курси 14,46 сўмга кўтарилиб, 10 755,26 сўмни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистонда 15 февралдан бошлаб валюта курси ҳафтада бир марта эмас, ҳар иш куни эълон қилиниши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди