10:08 / 22.11.2021
1 743

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Россиядан 4,2 млрд долларлик, Хитойдан эса 4,0 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:
Қозоғистон – 2,2 млрд;
Корея – 1,5 млрд;
Туркия – 1,3 млрд;
Германия – 571,5 млн;
Туркманистон – 404,1 млн;
Ҳиндистон – 371,9 млн;
Украина – 364,2 млн;
Литва – 342,1 млн доллар.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 12,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича:
Хитой – 2,1 млрд;
Россия – 1,7 млрд;
Туркия – 1,4 млрд;
Қозоғистон – 952,4 млн;
Қирғизистон – 643,4 млн;
Афғонистон – 521,6 млн;
Тожикистон – 394,8 млн;
Украина – 172,4 млн;
Канада – 171,5 млн;
Туркманистон – 151,5 млн доллар.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга тенг бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди