
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 29 ноябрь, душанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 730 — 10 780 сўмга сотиб олишни, 10 830 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд қарийб икки ой олдин — 18 ноябрда ўрнатилган эди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг курси 10 810 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 755 сўм, сотиш — 10 810 сўм;
«Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 770 сўм, сотиш — 10 830 сўм;
«Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 750 сўм, сотиш — 10 830 сўм;
«Капитал банк»: сотиб олиш — 10 780 сўм, сотиш — 10 830 сўм;
Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 770 сўм, сотиш — 10 830 сўм.
Марказий банк 18 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра долларнинг расмий курси 14,46 сўмга кўтарилиб, 10 755,26 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистонда 15 февралдан бошлаб валюта курси ҳафтада бир марта эмас, ҳар иш куни эълон қилиниши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар