14:33 / 09.12.2021
2 472

Хитой компанияси Фарғонада 350 млн долларга қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Хитой компанияси Фарғонада 350 млн долларга қуёш фотоэлектр станцияси қуради
Хитойнинг FHT Future Technology компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ва 350 миллион долларлик инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилган. Компания ижрочи директори Ли Венжин йирик инвестицион лойиҳа ҳақида маълумот берган.

Лойиҳага кўра, ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган. Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Қайд этилишича, Хайрулла Бозоров лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан инвестор вакиллар ва вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини билдирган. Бундан ташқари, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берилган.

«Ҳамкорликда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олинди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой компанияси Фарғонада 350 млн долларга қуёш фотоэлектр станцияси қуради