15:27 / 18.12.2021
1 861

Янги дизайндаги 50 минг сўмликдан хато топилди

Янги дизайндаги 50 минг сўмликдан хато топилди
Аввалроқ янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Марказий банк Матбуот хизматининг изоҳ беришича, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Шу сабабли янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилади ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Янги дизайндаги 50 минг сўмликдан хато топилди