12:20 / 12.01.2022
956

Пандемия сабабли 2022 йилда мамлакатлар иқтисодиёти ўсиши секинлашади

Пандемия сабабли 2022 йилда мамлакатлар иқтисодиёти ўсиши секинлашади
Фото: «Financial Times»
Жаҳон банки прогнозларига кўра, пандемия туфайли жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2021 йил якунидаги 5,5 фоиздан 4,1 фоизга пасаяди.

Дунёнинг илғор мамлакатлари иқтисодиётлари ҳақидаги прогнозлар ҳам пасайишни кўрсатмоқда. Хусусан, АҚШда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 2021 йилдаги 4,2 фоиздан 2022 йилда 3,7 фоизга тушиши кутиляпти.

Жаҳон банки Хитой иқтисодиёти учун анча тушкун прогноз берди: 2021 йилдаги 8 фоизлик ўсишдан сўнг, бу йил ХХРда ЯИМ ўсиши фақат 5,1 фоиз атрофида бўлиши мумкин.

Еврозона ЯИМ ўсиши бўйича прогноз 4,4 фоиздан 4,2 фоизга пасайтирилди (2021 йил якунига келиб 5,2 фоизлик ўсиш қайд этилганди).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Пандемия сабабли 2022 йилда мамлакатлар иқтисодиёти ўсиши секинлашади