
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 12 январь, чоршанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 855 сўмга сотиб олишни, 10 910 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд бир кун олдин — 15 декабрь куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 900 сўмга чиққан.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 855 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
«Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 855 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
«Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 860 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
«Капиталбанк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 910 сўм;
Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 880 сўм, сотиш — 10 910 сўм.
Марказий банк 12 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилиб, 10 855,02 сўмни ташкил қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар