Фото: Bloomberg
Россияга қарши қўлланган санкциялар натижаси жаҳон валюта заҳирасига бўлган талабни кескин оширгани сабабли, доллар ва бошқа валюта курслари сезиларли ўсиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Россия марказий банки ва кредиторларга нисбатан қўлланган санкциялар жаҳон бозорларига ўз таъсирини ўтказмоқда. Трейдерлар доллар ликвидлигини сақлаб қолиш истагида қўлидан келганини қилишяпти. Шу кунларда эса Федерал заҳира тизимининг жаҳон бозорига аралашишига тўғри келиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқаляпти. Евродан бошлаб барча валюта нархлари, бундан ташқари, Америка ва Европа акциялари фьючерслари ҳам пасаймоқда.
- Доллар ликвидлик ва хавфсизликни таъминловчи валюталар қиролидир, – дейди National Australia банкнинг валюталар бўйича бош мутахассиси Родриго Катрил.
Валюталар қироли — доллар
Молиявий танглик белгилари душанба куни йирик пул бозорларида яққол намоён бўла бошлади. Либор ва Фед ставкалари ўртасидаги тафовут бир ойлик шартномалар учун 2020 йил мартидан бери энг кўп кўтарилди. Март ойидаги евро-доллар шартномалари июнь ойидагига нисбатан пасайди. Бундай ҳолат молиялаштириш босимининг классик белгисидир.
Доллар кўтарилиши Credit Suisse Group’нинг, бир неча Россия банкларини SWIFT тизимидан чиқариб юбориш қарори ҳисобига валюта бозорларига таъсир қилиши тўғрисида огоҳлантирганидан кейин юз беряпти.
Доллар курси ўтган ҳафта 0,4 фоизга ўсган бўлса, бу ҳафта 0,7 фоизга яна ошди. Жаҳон облигациялари қайта тикланди, 10 йиллик ғазначилик даромади 7 базавий пунктга тушиб кетди. Австралиянинг 10 йиллик давлат қарзи рентабеллиги 10 базавий пунктга қисқарди.
City Index бозорининг бош таҳлилчиси Метю Симпсоннинг сўзларига кўра, баъзи битимлар охир-оқибат кенг тарқала бошлаган бўлса-да, рубль фьючерслари 30 фоизга тушиб кетган.
SWIFT хавфи
Россия банки чет эл валютаси заҳираларида 640 млрд доллардан зиёд маблағга эга бўлиб, Bloomberg Economicс маълумотларига кўра, уларнинг катта қисми хорижда сақланади. Фавқулодда қандайдир вазият юз берган тақдирда эса, Россия банки олтин ва юань активларидан ташқари бор будини йўқотиши мумкин.
- Россияни SWIFT’дан чиқариб юбориш уни бутун дунёдан ажратиб қўяди ва иқтисодиётига катта зарар етказади, — дейди Prestige Economics президенти Жейсон Шенкер.
SWIFT’дан бутун дунё бўйлаб 3 трлн долларлик транзакциялар учун фойдаланилади.
- Босқиннинг дастлабки оқибатлари оғирлиги Европа зиммасига тушади: электр энергияси учун юқори нархлар истеъмолчиларга зарар етказади, санкциялар даражаси эса Европа ўсиш кўрсаткичларига босим ўтказиб, АҚШнинг келажак иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатади, — дейди Clearbridge Investmentс бош инвестиция раҳбари Скотт Глассер ва инвестициялар бўйича мутахассис Жефф Шульце.
Россияга қарши, Санкциялар, Доллар баҳоси, SWIFT тизими, Валюта бозорлари, Доллар курси Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди