Марказий банк муҳокамаларга сабаб бўлаётган тижорат банклари томонидан рублни айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қўшимча маълумот берди.
Регуляторга кўра, рублнинг сўмга нисбатан сотиш ва сотиб олиш курси тижорат банклари томонидан мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланиб, кун давомида заруриятга кўра ўзгартириб борилиши мумкин.
«Одатда, халқаро амалиётда ҳам маҳаллий валюта биржасида сотувда бўлмаган айрим давлатларнинг валюталари бўйича ҳисоб ва айирбошлашдаги курс ушбу давлатларнинг Марказий банклари ёки халқаро платформаларда эълон қилаётган жорий котировкалар асосида белгиланади.
Айрим ижтимоий тармоқларда шубҳали спекулятив трансчегаравий схемалар ёрдамида рублни айирбошлаш (шу жумладан, “қора бозор”да) орқали 30 фоизгача даромад олиш мумкинлиги билдирилмоқда.
Юқоридаги фикрлар мантиқан гепотетик шаклларда тўғри бўлиши мумкин бўлса-да, амалда Ўзбекистондаги ички валюта бозоридаги реал ҳолат буни инкор этмоқда. Хусусан, охирги пайтда тижорат банклари томонидан аҳолига рубль сотуви улардан харид қилинган миқдорлардан қарийб 10 баробар кўп.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлиб, ушбу тартиб ички валюта бозорига кескин таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда пул оқимларининг вужудга келишига йўл қўймайди.
Марказий банк мавжуд вазиятни доимий онлайн равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди», – дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди