12:20 / 16.03.2022
1 323

Баъзи тижорат банкларида доллар курси 11 385 сўмгача кўтарилди

Баъзи тижорат банкларида доллар курси 11 385 сўмгача кўтарилди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 16 март, чоршанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 280 сўмдан сотиб олишни, 11 380 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Даврбанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
- «Ипак йўли банк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
- «Ҳамкорбанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
- «Туронбанк»: сотиб олиш — 11 275 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
- «Тенгебанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 11 320 сўм, сотиш — 11 385 сўм;
- "Капиталбанк" сотиб олиш — 11 310 сўм, сотиш — 11 380 сўм.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий қиймати 3 мартдан буён кўтарилиб келаётганди. 11 март куни эса доллар курси биринчи бор 11 010 сўмгача кўтарилди. Марказий банк ҳам хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 мартда амалда бўладиган қийматини белгилаган — 11 150,12 сўм. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин дейилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Баъзи тижорат банкларида доллар курси 11 385 сўмгача кўтарилди