Ўзбекистон иқтисодиёти Украина уруши ва Россияга қарши қўлланган санкциялар оқибатида юзага келган инқирозни МДХ давлатлари ўртасида камроқ зиён билан енгиб ўтади. Бу ҳақда Renaissance Capital таҳлилий компаниясининг «Дарё»га тақдим этилган ҳисоботда қайд этилди.
Ўзбекистон геосиёсий жиҳатдан олиб қаралганда урушдан узоқда бўлиб, кўрилган зиён экспорт, олтин ва инвестициялар орқали қопланади, дейди таҳлилчилар.
Мамлакат иқтисодиётининг энг заиф томонлари сифатида Россиядан пул ўтказмаларининг қисқариши ва импорт товарлар нархининг ошиши кўрсатилган.
Қисқа муддатда бу сўмнинг яна 5-7 фоизга қадрсизланишига, ЯИМ ўсишининг 4-5 фоизгача секинлашишига олиб келиши мумкин.
Ўрта муддатда эса Ўзбекистон иқтисодиёти ислоҳотлар, кучли демография ва захиралар ҳисобига барқарор ҳолатни сақлаб туради, дейди таҳлилчилар.
Масалан, ички бозор Россиядан қайтган меҳнат мигрантларини қабул қилишга яхши тайёрланган. Бу сўнги йилларда тадбиркорликни диверсификация ва қўллаб-қувватлаш учун қилинган ишлар билан изоҳланади.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда олийгоҳларга ўқишга кирганлар сони сезиларли равишда – 9 фоиздан 25 фоизга ўсди. Бу эса иш ўринларини сифатини ошириб, қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига ижобий таъсир кўрсатади.
Нархлар кўтарилади, аммо уларнинг ўсиши фожиали бўлмайди. Бу Ўзбекистон ўз-ўзини асосий маҳсулотлар билан таъминлаши, импорт эса ЯИМнинг бор-йўғи 33 фоизига тўғри келиши билан изоҳланади.
2022 йилда инфляция 12-14 фоизни ташкил қилиши, 2023 йилда 7-9 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Россиянинг Ғарб компаниялари маҳсулотларидан айрилиб қолгани Ўзбекистон компаниялари учун потенциал имкониятларни яратиб беради, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Бу нафақат озиқ-овқат маҳсулотларига, балки автомобилларга ҳам тегишли. Ғарб брендлари Россиядан чиқиб кетар экан, UzAuto Motors етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш имконияти пайдо бўлади.
Ўзбекистоннинг инқироз давридаги яна бир кучли «шериги» – олтин. У ўтган йиллар инқирозни кичик зарар билан енгиб ўтишга имкон берган ва ҳозир ҳам шу нарса такрорланиши кутилмоқда.
Renaissance Capital’да таъкидлашларича, олтиннинг нархлари кўтарилиши фонида Ўзбекистон бу қимматбаҳо металл экспортини 1-2 млрд долларга оширади.
Мамлакатнинг ташқи қарзи жадал суръатлар билан ўсиб бораётган бўлса ҳам, у хавфсиз даражада қолиб бормоқда – ЯИМнинг, тахминан, 42 фоизини ташкил этади. Бу бозордаги ўртача кўрсаткичдан паст, дейди таҳлилчилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди