11:33 / 28.04.2022
1 490

Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди

Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди
Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамкорларни доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди. Бу ҳақда у “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” иккинчи халқаро саноат кўргазмаси очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik.

Мантуровнинг сўзларига кўра, ҳозир доллар ва евродан воз кечиб, миллий валюталардги ҳисоб-китобларга ўтиш ниҳоятда муҳим.
Ўзаро ҳисоб-китоб, маҳсулотларимизни етказиб бериш нуқтаи назаридан, ўзаро коорпорацияда максимал мустақил бўлиш учун ўзимизнинг валюталарга ўтиш зарур”, - деди у.

Россиялик вазир Россиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиши улкан экани ва бу ўсиб боришини таъкидлади. У икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий истиқболли йўналишларини санаб ўтди.

Ўзбекистон ҳам иқтисодиёт, ҳам демография жиҳатдан тез ўсиб бораётган мамлакат... Ўзбекистоннинг тез ўсиб бораётган иқтисодиётига қизиқишимиз улкан ва ўсиб боради. Биз ҳозир фармацевтика, автосаноат, қишлоқ хўжалиги машиналари, озиқ-овқат саноати ривожланишининг истиқболларини кўряпмиз. Табиий ресурслар билан боғлиқ лойиҳалар бўйича соҳаларни ривожлантириш имконияти бор”, - деди Россия саноат ва савдо вазири.

Мантуровнинг таъкидлашича, ИННОПРОМ-2022 халқаро кўргазмаси янги ҳамкорлик ва лойиҳалар учун қўшимча туртки бериши керак, чунки минтақавий ҳамкорлик бу шерикчиликнинг асосий заминидир.

Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди