Фото: Россия ТИВ
28 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ, ШҲТ ва умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни президент фармонига асосан Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг вазифаларини бажариш ҳам юкланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи