date
views 4 777

Президент: «Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари»

Президент: «Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари»
Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғона вилояти фаоллари билан учрашмоқда, деб хабар берди «Дарё».

«Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари. Буни ҳамма тушуниши керак. Тушунмаган инсон сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади. Айрим амалдорлар тушунмаяпти ҳали ҳам бу нарсани», — дейди давлат раҳбари.

Президент айрим ҳокимлар йиллар давомида ер сотиш билан шуғулланиб келганини айтди.

«Энди ҳокимларни савдо соҳасига чиқаряпман. Шунда ҳам бу ҳолатлар бўляпти. Фарғона вилояти ҳокимининг имзосигача ўхшатиб, ер олиш бўйича қарорни чиқартириб олган ҳолат ҳам бўлди. Хайрулла Бозоров эса «бу ерни мен бермаганман», деяпти. Ўзи шу имзони ўхшатишни ҳам ҳокимликда ишлайдиган одам қилган. Кичкина лавозимда ишлайди, бир бюрократ ўзи. Ҳайрон қолади киши», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари»