Ўзбекистон Украинага иккинчи гуманитар ёрдам пакетини жўнатди
1 дақиқа ўқиш1.3K

Фото: carpathia.gov.ua
Бугун 7 июнь куни, Украинанинг Карпаторти вилоятига Ўзбекистоннинг қиймати 1 миллион доллар бўлган гуманитар ёрдам пакети етиб борди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Виктор Никита маълум қилди.
Виктор Никитанинг сўзларига кўра, 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлардан иборат гуманитар ёрдам самолёт орқали ОВА(вилоят ҳарбий маъмурияти)нинг Словакиядаги гуманитар марказига олиб келинган, шундан сўнг ушбу ёрдам Украинанинг Карпаторти вилоятига етказилган.

Гуманитар ёрдам зудлик билан жанговар ҳудудлардаги ҳарбий шифокорларга ва ҳимоячилар даволанаётган госпиталларга юборилади.
Украина томони юборилган ёрдам учун ўзбекистонлик кўнгиллиларга ҳамда Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдирган.

Ўзбекистон Украинага илк гуманитар ёрдамни 8 апрель куни жўнатган эди.

- #Ўзбекистон
- #Украина
- #Гуманитар Ёрдам
- #Карпаторти Вилояти
- #Дори-Дармон
- #Халқаро Ҳамкорлик
- #Дори-Даронлар
- #Виктор Никита
- #Кўнгиллар
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…