2 003
ХТВ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳибсга олингани юзасидан маълумот берди
Фото: «Дарё»
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ХТВнинг Ички аудит хизмати томонидан доимий равишда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб бориб, аниқланаётган камчиликлар юзасидан ОАВ орқали ҳисобот бериб борилади.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар қонуний баҳо бериш учун Ҳисоб палатаси ҳамда ХТВнинг Ички аудит хизмати томонидан Бош прокуратурага 2021 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган ва ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
«Айни дамда жиноят иши доирасида айбдорларни аниқлаш мақсадида бир нечта ташкилот ва идоралар, шу жумладан вилоят халқ таълими бошқармаси мансабдор шахслари ҳам терговга жалб этилганлигини маълум қиламиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг қамоққа олинишига сабаб бўлган жиноий иш — бюджетнинг 48 миллиард сўмини талон-торож қилишда гумондор сифатида 7 июнь куни ҳибсга олинганди.
Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилган. Айни кунга қадар етказилган зарарнинг 23 фоизи қопланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас