Ўзбекистонда бир одамга ўртача 18 квадрат метр уй-жой тўғри келади. Бошқа давлатларда вазият қандай?

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ўзбекистонда бир одамга ўртача 18 квадрат метр уй-жой тўғри келади. Бошқа давлатларда вазият қандай?
Ўзбекистонда уй-жой билан таъминланиш даражаси бир киши бошига 18,2 квадрат метргача ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Кўрсаткич 2021 йилга нисбатан ўртача 2,2 квадрат метрга кўпайган, аммо бу ҳали ҳам дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Бир кишига ўртача 18,2 квадрат метр уй-жой тўғри келган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 15 квадрат метрни ташкил қилган.

Аҳолининг уй-жой билан таъминланишининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида (24,3 кв м), энг пасти эса Андижон вилоятида (13,3 кв м) қайд этилди.

Таққослаш учун, Россияда бир кишига ўртача 26,9 кв м, АҚШда 71 кв м, Германияда 40 кв м, Канадада 75 кв м, Францияда 39 кв м, Японияда 16 кв м ва Туркияда 18 кв м тўғри келади. Аҳоли зич жойлашган Хитойда ҳам бу кўрсаткич юқори — 27 кв м.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?