Сурхондарёда бир неча фуқаролар ИИБ томонидан мажбуран олиб кетилаётгани бўйича расмий маълумот берилди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Сурхондарёда бир неча фуқаролар ИИБ томонидан мажбуран олиб кетилаётгани бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар ИИБ томонидан олиб кетилаётгани акс этган видео тарқалди. Тармоқда тарқалган видеода воқеа Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида содир бўлгани, жанжал фуқаронинг уйи ва ғиштхонаси МИБ томонидан бузиб ташлангани оқибатида келиб чиққани айтилган. МИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2022 йил 2 февралдаги суд қарорига асосан жавобгарлар Б.И., Ж.Н., И.Н., Ғ.О. ва Г.И.ни Олтинсой тумани «Гулчечак» маҳалласида жойлашган нотурар жой (паррандачилик фермаси) биносининг ер майдони қурилган ғишт заводи, яшаш уйи, молхона ва бошқа қурилмаларни қарздорлар ҳисобидан бузиш ҳамда уй-жойдан чиқариш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилган ва жавобгарларга бир неча бор суд қарори тушунтирилиб, огоҳлантирилган. Бироқ жавобгарлар суд қарори талабларини бажармасдан ўз ихтиёрлари билан қурилмаларни бузмаган.

Шундан сўнг бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ва 8 июнь куни мажбурий ижро тайинланиб, тегишли ташкилотлар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгарлар томонидан қаршиликлар кўрсатилгани сабабли ички ишлар ходимлари томонидан иштирокчиларнинг хавфсизлиги таъминланган.

Қайд этилишича, ҳозирда мажбурий ижро ҳаракатлари кейинги даврда амалга ошириш учун қолдирилган. Ҳолат натижалари ҳақида қўшимча маълумотлар берилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?