Бухорода ҳамшира 1700 доллар пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Бухорода ҳамшира 1700 доллар пора билан ушланди
Бухорода фуқарони ишга жойлаштириш эвазига пора олган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Муроджон Раҳматуллаев маълум қилди.

Таъкидланишича, фуқаро Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасига ишга кириши эвазига ундан йирик миқдорда пора талаб қилинаётганини айтган. Ариза юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси Ромитан туман бўлими ҳамкорлигида тадбир ўтказилган.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кичик тиббий ҳамшираси 41 ёшли Г.Ж. фуқаро Г.А.ни алдаб, Бухоро шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига ишга жойлаштириши эвазига ундан 1700 доллар талаб қилган. Г.А. бунча миқдорда пул беришга шароити етмаслигини тушунтиришига қарамай, ҳамшира талабини қўйишда давом этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан уюштирилган тадбирда ҳамшира автобекат олдида кимёвий ишлов берилган 1700 долларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан Г.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?