Фото: Марказий банк
Олтин қуймалар — оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар. Махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.
Олтин қуймалар қандай бўлади?
Олтин қуймалар 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланади ва 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликда бўлади.
Фото: Марказий банк
Олтин қуймалар Италиянинг Certiline Srl. компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус қадоқларда муомалага чиқарилади.
Фото: Марказий банк
Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир хил серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементлари мавжуд:
Фото: Марказий банк
Ҳимоя қадоғини очиш мумкинми?
Агарда сиз олтин қуймасини келажакда сотиш ниятингиз бўлса, ҳимоя қатламини очиш тавсия этилмайди.
Олтин қуйма ва унинг қадоғи бир хил серия рақамига эга. Қадоқда 3 турдаги ҳимоя элементлари мавжуд — криптопринт (қадоқ очилганда кўринади), ҳимоя мембранаси (ҳимоя очилганда ўз рангини ўзгартиради).
Бундан ташқари, ҳар бир олтин қуймаси ўз QR кодига эга (қуйманинг асллигини текшириш учун).
Олтин қуймаларини қаерда сақлаш мақсадга мувофиқ?
Олтин қуймаларининг хавфсиз сақланишини таъминлаш жуда муҳимдир. Чунки олтин қуймасига жуда кичик миқдорда зарар етса ҳам, бу унинг нархини кескин тушириб юбориши мумкин.
Масалан, агар қуйма зарарланган бўлса, банк уни сотиб олаётганда техник экспертиза ўтказади ва қайта баҳолайди.
Олтин қуймалари ҳимояланган қадоқларда сотилади ва уларни бемалол уйда ёки банкда – индивидуал банк ячейкаларини ижарага олган ҳолда сақлаш мумкин (олтин қуймалари учун 125 мм ячейкалар мос келади).
Олтин қуймаларини қаерда сотиб олиш мумкин?
Олтин қуймаларини банкларда сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Олтин қуймаларининг нархи қанча?
Олтин қуймаларининг нархлари бир ҳафта ичида бир неча марта ўзгариши мумкин — жорий нархларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.
Олтин қуйилмаларини нақд пул орқали ёки нақд пулсиз тўлов ёрдамида сотиб олиш имконияти мавжуд. Уларни фақат банкларга сотиш мумкин.
Агарда ҳимоя қобиғи очилган бўлса ёки олтин қуймага зарар етган ҳолатларда, банк томондан техник экспертиза ўтказилади (20 банк иш куни мобайнида) ва тўлов экспертизадан сўнг амалга оширилади.
Олтин қуймаларини қўлга киритиш ва сотиш тартиби
Ўлчовли олтин қуймаларни сотиб олиш учун жисмоний ёки юридик шахслар банкка мурожаат қилишади ва нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўловни амалга оширади.
Шу куннинг ўзида харидорга техник хусусиятларни тасдиқловчи сертификат билан бирга муҳрланган олтин қуймаси тақдим этилади. Ҳар бир ўлчовли олтин қуймаси ўз идентификацион серия рақамига эга ва ушбу рақам ҳимоя қадоғида ва сертификатда кўрсатилган бўлади.
Бутун ва зарарланмаган муҳр ва сертификатга эга бўлган ўлчовли ёмбиларни сотиш (қайтариб бериш) учун олтин қуйма эгаси яна банкка мурожаат қилиши лозим. Мурожаат кунининг ўзида банк керакли ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Олтин қуймаларни чет элга олиб чиқиш мумкинми?
Жисмоний шахслар олтин қуймаларни сертификати билан бирга чет элга тўсиқларсиз олиб чиқишлари мумкин ва қонунчилик томонидан белгиланган миқдордан ошган ҳолда (ёмбилар қиймати 5 минг доллардан ошган ҳолатда) божхона декларациясини тўлдириш шарт. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди