Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?

2 дақиқа ўқиш2.4K
Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?
Тўй инсон учун ҳаётдаги энг бахтли кунларидан бири ҳисобланади. Ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақида гап кетганда ўзбекона тўйни ҳам алоҳида эслаб ўтишади. Сўнгги йилларда тўйлар борасида ҳам кўп фикрлар айтиб келинмоқда. Хусусан, уни ихчамроқ қилиш, камхарж қилиб ўтказиш каби.

Тўйларда кутилмаган ҳолатлар, кўнгилсиз воқеалар бўлиб туради. Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда тарқалган ана шундай видеолардан бири бугун Германиянинг етакчи нашри, Жанубий Кореянинг телевидениелари эътиборига тушди.

Нозима Маҳмудованинг Facebook тармоғида ёзишича, ушбу ҳолат икки йил аввал Сурхондарёда бўлиб ўтган. Тўй шу вақтда тўхтатилган, келинни олиб кетишган, ҳозир иккаласининг ҳам оиласи бор.

Ўзбекистонликлар тўйда содир бўлган мазкур ҳолатга қандай муносабат билдирди? «Дарё» жамоатчилик томонидан айтилган фикрларни бир жойга тўплади.

«Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ бўлган»
Оталар, илтимос, қизларингизни бирортасига узатишдан аввал куёв бўлмишни чақириб, суҳбатлашиб кўринглар. Йўқса, мана бунга ўхшаган хезалаклар «лотерея»нгиздан чиқиши ҳеч гапмас.

Шу ўринда, ҳаётий бир хулосамни ҳам айтиб қўяй. Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ бўлган. Шу пайтгача ружулати баланд эркак аёлига қўл кўтарганини кўрмаганман.
«Девонайи Ҳақгўй» Telegram-канали


«Биз эса қизиқмадик ҳам, ким бу жиноятчи...»
Манави «йигит« бизни бутун дунёга машҳур қилишда давом этмоқда.

Корея телеканалларида ҳам кўрсатишибди.

Германиянинг машҳур Bild нашрида ҳам бу ҳақида мақола чиқибди.

Биз эса қизиқмадигам ким бу жиноятчи...

Карислар нима дейишганини билмадиму, немислар «Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бу ҳар куни нон сотиб олишдай оддий ҳол», демоқда. Аслида, немислар тушунмайди, бизда ҳатто нон ҳам қиммат, аёл қадрини эса манавинақа «қаҳрамон»лар сариқ чақа қилиб ташлашяпти...
Нурбек Алимов, блогер


«Бизга душман керак эмас»
Ўзимиз ўзимизни шарманда қиламиз. Боримиз шу.

Ҳамма ҳам бундай эмас-ку, дейишингиз мумкин. Лекин бу видео жамиятимизда аёлларга бўлган муносабатни кўрсатиб турибди. Видеога олинмаганлари қанча…

Куёв келинни тўйда урган видеони атайлаб юкламагандим. Нафратланганимдан. Қарасам, бу видео АҚШ, Германия, Япония, Корея телевидениесида чиқиб кетибди…

Аёлларни эъзозланг!
«Troll.uz» лойиҳаси


«Балки, чиндан ҳам ёшлар бахтли яшаётгандир?»
Тўйда келинболанинг бошига мушт туширган куёв видеоси бутун дунёни айланиб чиқибди ўзиям. Ўзбек менталитетини «тушунмайдиган» хориждагиларга бу ҳаракат ўтакетган ваҳшийлик кўрингани тайин.

Шу воқеа қачон ва қаерда рўй берганини кимдир билса, @shokirjonovbot’га ёзиб юборсин, воқеа қаҳрамонлари билан бир гаплашайлик. Балки, чиндан ҳам маҳалла-кўй, қариндошлар ўртага тушиб, ёшлар бахтли яшаётгандир?
Шуҳрат Шокиржонов, журналист


«Жуда-жуда шармандагарчилик энди бу»
Ҳеч ким ўрнидан туриб, куёвни ўзига яраша калтакламайди. Ҳеч ким полицияга хабар бермайди. Бу нарса бўлишига шубҳа қилиш мумкин, чунки Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдек оддий ҳол. Ҳатто ток-шоуларда аёллар ўзларига нисбатан зўравонлик ҳақида гапиришади.

Бу Германиянинг Bild нашри томонидан мана бу видео ҳақида билдирилган фикр, ўртоқлар. Жуда-жуда шармандагарчилик энди бу. Видеодаги ҳолат ҳам, шу ишни қилган йигит ҳам ва ўзи умуман бу каби ҳолатларнинг бўлиши ҳам абсурд.

Германияликлар ҳам билишади аёлларимиз айрим ток-шоуларда зўравонликлар ҳақида гапиришларини. Яхши эмас бу. Жуда ёмон ҳолат. Аҳвол шу.

«Сафар» Telegram-канали
Twitter тармоғи фойдаланувчилари ҳам ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришган.
Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?
Скриншот: Twitter
Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?
Скриншот: Twitter
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?