Чиноз тумани ЙҲХБ бошлиғига 1,5 миллион сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Чиноз тумани ЙҲХБ бошлиғига 1,5 миллион сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилояти Чиноз туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғига пора таклиф қилган шахс далилий ашё билан ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро М.Ж. (2000 йилда туғилган, Сурхондарё вилоятида яшовчи) туман ЙҲХБ бошлиғига пора тариқасида 1,5 миллион сўм таклиф қилган. У 1 миллион сўмни бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Аниқланишича, ушбу ҳайдовчи бир кун аввал ўзининг Cobalt автомобилида Чиноз тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган. Қоидабузарлиги сабаб автомобиль жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи эса ходимдан пора эвазига маъмурий баённомани унинг фойдасига ҳал қилишни ва автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини сўраган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?