Тўйда келинчакни урган куёв келиннинг илтимоси сабаб жавобгарликдан қутулиб қолди

2 дақиқа ўқиш1.5K
Тўйда келинчакни урган куёв келиннинг илтимоси сабаб жавобгарликдан қутулиб қолди
Фото: "Марказий студия" эфиридан кадр
Тўй базмида ўтказилган ўйинда ютқазиб қўйгач, мағлубиятга чидай олмай келиннинг бошига урган муштумзўр куёв умр йўлдошидан узр сўрагани айтилмоқда.

“Ўзимни тутиб туролмай қўлим кетиб қолди. Тушунмовчилик ҳал бўлгандан кейин тўй давом этди. Келиндан узр сўрадим. Бошқа бундай бўлмайди”, дея зўравон куёвнинг сўзларини келтирмоқда “Mening yurtim” телеканали.

Телесюжетда йигит ва қиз бир йил давомида аҳд-у паймон қилиб юргани ҳақида сўз боради.

Интернетда тарқалган видеода калтак еган келиннинг олдига бир аёл яқинлашгани ва аёллар саҳнани тарк этгани кўринганди. Бу аёл келиннинг онаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин ўз тасдиғини топди. Она “Mening yurtim” телеканалига берган интервюсида куёвнинг қариндошлари узр сўрагач, тўй давом этганини, қизи билан қўнғироқлашиб тургани, яхши яшашаётганини айтган.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳам ўша куни тўй охиригача давом этгани ва бошқа кўнгилсизлик содир бўлмаганини маълум қилганди. Қайд этилишича, тўйдан кейин ҳеч ким ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга рўй берган ҳолат бўйича мурожаат қилмаган.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz'га берган маълумотга кўра, мазкур куёв-келин шу йил 10 май куни никоҳга кириш учун ариза берган, бироқ воқеа шов-шув бўлган кезда ФҲДЁ бўлимида ҳали уларнинг никоҳи қайд этилмаган. Маълум бўлишича, томонларнинг никоҳи 15 июнь куни расмийлаштирилган ва уларга никоҳ тузилгани ҳақида гувоҳнома топширилган.

Бош прокуратура рўй берган ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан куёвга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилганини маълум қилганди. “Mening yurtim” телеканалининг хабар беришича, иш суд томонидан кўриб чиқилган ва келиннинг аризаси асосида куёвга маъмурий жазо қўлланилмаган.

Аввалроқ Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева воқеага муносабат билдириб, “агар бу ҳодиса сизни ва атрофингиздагиларни ғазаблантирган, ҳайратга солган бўлса, демак атрофингизда соғлом жамоа бор. Мабодо “аёл эркакка ён босиши шарт”, “ўзи айбдор, тили узун бўлса керак” каби гапларни эшитаётган бўлсангиз, мана бу ҳақиқий фалокатдир”, деганди.

Сурхондарёда кузатилган воқеадан кейин Сенатда махсус Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, сенаторлар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Қолаверса, йигит ва қизларни тўйдан олдин Оила марказларидаги машғулот ва давра суҳбатларига жалб этиш таклифи билдирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?