ДХХ Самарқандда 16 килога яқин опийни сотишга уринган «савдогарлар»ни қўлга олди

1 дақиқа ўқиш984
ДХХ Самарқандда 16 килога яқин опийни сотишга уринган «савдогарлар»ни қўлга олди
Скриншот: Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида гиёҳванд модда савдогарларини қўлга олди, деб хабар беради Дарё.

Маълум қилинишича, 1984 йил Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаро М.Б. муқаддам наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланиб, маълум бир муддат озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаганидан кейин, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган вақтида яна шундай жиноятга қўл урган.

У 2021 йилнинг сентябрь ойида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент шаҳрида яшовчи шахс томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 9 килограмм 751 грамм опий гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогар ушбу ажал оғусини кейинроқ керакли манзилга етказиб бериши учун самарқандлик наркокурьерга 10 минг доллар бериши лозим бўлган.

Суд ҳукмига кўра қонунбузарга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Шунингдек, 2021 йилнинг сентябрь ойида қайд этилган бошқа ҳолатда эса ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Kia-Бонго русумли автомашина Самарқанд вилоятининг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, унда кетаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи 38 ёшли Ҳ.З. ва 31 ёшли М.Х.га тегишли 5 килограмм 953 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Маълум бўлишича, улар Тожикистондан контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу ажал оғусини «Ўрикзор» бозори ёнида номаълум шахслардан қабул қилиб олиб, келгусида уни сотиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилишган. Гиёҳвандлик воситаси учун улар тожикистонлик наркосавдогарга 36 минг доллар беришган.

Суд ҳукмига кўра қонунбузарлар Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?