Фуқарони ҳоким ўринбосари қилиб тайинлаш учун 200 минг доллар сўраган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Фуқарони ҳоким ўринбосари қилиб тайинлаш учун 200 минг доллар сўраган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони масъул лавозимга тайинлаб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куни ДХХ, ИИВ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.Ф. (1982 йилда туғилган аёл) ва унинг шаръий турмуш ўртоғи Д.А. тил бириктириб, фуқаро Қ.А. (аёл)нинг ишончига киргани аниқланган. Улар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими бошлиғи этиб, кейинчалик эса ҳоким ўринбосари лавозимига тайинлаб беришини ваъда қилган. Улар хизмати эвазига 200 минг доллар сўраган.

Тезкор тадбир давомида улар Тошкент шаҳридаги «Новза» метро бекати олдидаги савдо мажмуасида фуқародан келишилган пулнинг 130 минг долларини олаётганда ушланган.

М.Ф. ва Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган. Д.А.га нисбатан 54 миллион сўм жарима ва 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. М.Ф.га эса 27 миллион сўм жарима ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?