Ғузорда вазият жиддий: бошқа болалар ҳам иситмалай бошлади

1 дақиқа ўқиш4.9K
Ғузорда вазият жиддий: бошқа болалар ҳам иситмалай бошлади
Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум (ташхис қўйилмаган) касалликдан 20 июнь куни вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шу оилада яшовчи 6 ёшли қизалоқ ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилгани, аммо унга мутахассислар ташхис қўя олмагани ҳақида қайд этилганди. Афсуски, қизалоқни ҳам асраб қолиш имкони бўлмагани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеага муносабат билдириб, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат махсус тиббий бригада зудлик билан Ғузор туманига юборилгани қайд этилганди.

Аммо ушбу оилага яқин инсоннинг қайд этишича, касаллик қайд этилган ва икки мурғак болани йўқотган хонадонга махсус бригада бормаган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамовнинг «Дарё»га айтишича, 6 ёшли қизалоқ ва 4 ёшли боланинг қандай касалликдан вафот этгани шифокорларга маълум.

«Интернетда уларнинг номаълум касалликдан вафот этгани ҳақида хабар бериляпти. Бу нотўғри. Болаларнинг қайси касалликдан вафот этгани шифокорларга маълум. Бироқ, қонунчиликка кўра касаллик ташхиси жамоатчиликка ошкор қилинмаяпти», дейди у.

Ҳозиргина келган хабарларга кўра, мусибат тушган хонадонда бошқа болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлган ва иситмалаш кузатилмоқда.

«Болаларга кимдир ёрдам берадими? Бу юртда фидойи, ўз ишини билган дўхтирлар бор бўлса, ухлаб қолган вазирлигимизда юраги тириклар бор бўлса, уларни ҳам болалари бўлса, илтимос шу болаларнинг саломатлигига эътибор қаратинг. Агар бу болаларга ҳам нимадир бўлса, демак тизим мен ўйлаганданда бадтар экан», деб ёзади ушбу хонадон яқинларидан бири.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?